Туркиялик Туркистонда коронавирусга чалинди


  • 1 Июнь, 2020
  • 468

Туркистон шаҳрида ишлайдиган Туркия ватандошида коронавирус инфекцияси аниқланди.

Туркистон вилоятида 31 май куни 6 та коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилган. 1965 йили туғилган Сайрам тумани аҳолиси, 1989 йили туғилган Тўлеби тумани аҳолиси, 1986 ва 1987 йиллари туғилган 2 нафар Сариағаш тумани аҳолиси ва 1955 йили туғилган Ўрдабоши тумани аҳолисида инфекция аниқланган.

Бундан ташқари, улар билан алоқада бўлганлар текширилганда Туркистон шаҳрида ишлайдиган 1973 йили туғилган Туркия ватандошининг инфекция юқтирганлиги маълум бўлди.

Ҳозирги вақтда хасталар аҳволи қониқарли, улар изоляция қилиниб, керакли тиббий ёрдамни олмоқда.

Алоқада бўлганлар аниқланиб, изоляция қилинмоқда. Касаллик ўчоқларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда вилоятда 370 та COVID-19 инфекцияси билан касалланганлар қайд этилган.


Бошқа мақолалар