Қозоғистонда Уйғур TV канали очилди


  • 12 Апрель, 2016
  • 1404

Алматида Уйғур TV телеканали эфирга чиқишига старт берилганлиги билдирилди.

“Тангритоғ” номи билан очилган янги телеканалининг спутник воситаси билан эфирга чиқиши бошланганлигини ва телеканалнинг Қозоғистондаги уйғур диаспорасига тегишли эканлиги маълум қилинди.

“Тангритоғ”нинг қозоқ, уйғур ва рус тиларида эфирга узатилиши қайд этилди.

Бу билан бирга илк уйғур канали бўлган “Тангритоғ”нинг эфирга узатиш ишлари бошланиши учун уйғур диаспорасидан 5 миллион тенге тўпланганлиги маълум бўлди.

Телеканал кўнгилочар форматида бўлиб, маданий дастурларни қозоқ ва уйғур тилида узатилиши ифода этилди.


Бошқа мақолалар