- 2015-07-06
Сибирнинг Шимолий қутбида жойлашган маконларда тарихнинг энг иссиқ кунлари ўтаётганлиги, парник газлари сабабли музликлардаги эриш ва чиқаётган ёнғинлар чиқаётганлиги спутник орқали туширилган тасвирларда кўринмоқда.
Сибирнинг Верхоянск шаҳрида ҳаво ҳарорати 38 даража иссиқ билан тарихда қолди.
Россиянинг Сибирь ҳудудида ҳаво ҳарорати мавсум нормасидан анча баланд бўлаётгани, 67,5 шимолий кенгликда жойлашган Верхоянск шаҳрида ҳафта охирида қайд этилган Цельсий бўйича 38 даража иссиқ 66,5 кенгликдан бошланган шимолий қутбдаги энг баланд ҳарорат эканлиги маълум бўлди.
АҚШнинг Канада чегарасидаги Мэн штатининг Карибу шаҳридаги Цельсий бўйича 35,5 даража ҳам шу пайтгача бўлган энг иссиқ ҳарорат эканлигига диққат қаратилиб, ўлканинг энг жанубида жойлашган Майами шаҳрида ҳам ҳаво ҳарорати 1896 йилдан буён фақатгина бир марта 37,7 даражадан ошганлиги айтилмоқда.
Американинг “CBS” канали эфирга узатган об-ҳаво маълумотида “Верхоянск дунёнинг энг совуқ нуқталаридан бири. Бу шаҳар ўтган йили ноябрь ойида Цельсий бўйича -51 даража совуқ билан 2019-2020 йилги қишнинг энг совуқ ҳароратин кўрсатган нуқталардан бири эди” дейилди.
Ҳисоботда аввал шимолий қутбда бу ҳаво ҳарорати кўтарилмаганлиги фақат 1915 йили Алясканинг Форт Юкон шаҳрида 37,7 даражага яқинлашган иссиқлик қайд этилган.
Тарихий иссиқлик юз бераётган шимолий қутб доирасига яқин минтақаларда ёнғинлар чиқаётганлиги, спутникдан туширилган суратларда Верхоянск шаҳрининг шарқидан кўтарилган тутуннинг атрофга ёйилаётганини кўриш мумкин.
Январь-май ойларининг ўртача ҳаво ҳароратига кўра, ҳароратнингн кўтарилишига сабаб бўлаётган карбонат ангидрид миқдори чиқиши худди шу шаклда давом этса, Россияда 2100 йили кутилаётган ҳарорат кўтарилишига 80 йил аввал етиши ҳақида огоҳлантирилди.
Шимолий қутб атрофида юз бераётган ортиқча иссиқликларга ўтган йили бўлган анормал табиат ҳодисалари ва инсон факторли иқлим ўзгаришлари сабаб эканлиги, Сибирнинг шарқида келаси ҳафта ҳам ҳарорат 32 даража атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.
Шимолий қутб қазилма ёқилғилардан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлган исиқсақловчи парник газлари сабабли ҳарорат ўртача икки бараварга кўтарилди ва сўнгги қирқ йилда денгиз музлари ҳажми 50%га камайди.
Музларнинг камайиши сабабли океан ва қуруқликлар сатҳи кенгайиб, қуёш нурларини камроқ акс эттириб, кўпроқ ютилишига олиб келмоқда.