Нефть нархи тушмоқда


  • 7 Январь, 2016
  • 1234

Нефть нархлари сўнгги 12 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб, 35,49 долларга арзонлашди.

Бренд нефтнинг бир баррели Хитойдаги келишувларнинг жаҳон иқтисодиётига таъсирини орттириши ва доллар курсининг ўсиши билан 35,49 долларга тушиб, 2004 йил 1 августдан бери энг паст кўрсаткични кўрсатди.

Бренд нефтининг бир баррели Саудия Арабистон ва Эрон ўртасидаги дипломатик жанжал ортидан душанба куни 2%га ортиб, 38,95 долларга кўтарилганди.

Лекин шу куни Хитойда эълон қилинган ишлаб чиқариш солиғининг натижасида бозордаги негатив атмосфера жаҳон иқтисодиётига таъсир қилиб, бренд нефтнинг нархи такрор тушиб кетди.

Ушбу келишувларнинг ортидан бугун 36,61 доллардан бошланган бренд нефтнинг бир баррел нархи халқаро бозорда кўтарилаётган долларнинг таъсирида босим остида қолди ва 35,49 долларгача тушиб кетди. Бренд нефтнинг бир баррели кечаги билан қиёсланганда 2,1%га тушиб, 35,75 доллардан харидорлар топмоқда.

Таҳлилчилар Ўрта Шарқнинг муҳим икки ўлкаси Саудия Арабистон ва Эрон орасидаги можаролар нефть нархларига таъсир қилса ҳам бу ҳолатнинг узоқ давом этмаслигини айтишмоқда.

Ғарбий Техас нефтининг нархи эса кеча АҚШда эълон қилинган нефть қазиб чиқаришни орттиришга қарамай 5,6 миллион баррел камайиши натижасида 1,4% тушиб, 35,46 доллар бўлди.


Бошқа мақолалар