- 2014-07-18
Африка иттифоқи президент Бонго учун Габонга ҳайъат юборади.
Африка иттифоқи 24 октябрда Саудия Арабистондаги касалхонага олиб келинган Габон президенти Али Бонгонинг соғлигидан хавотирда эканлигини маълум қилиб, ўлкага бу ҳафта ҳайъат жўнатишини билдирди.
Иттифоқнинг баёнотида “Африка иттифоқи комиссяи раиси Мусо Фақий Муҳаммад Габон президентининг соғлигидан хавотирда” деб гапирди.
Баёнотда пойтахт Либревилга юбориладиган ҳайъат Бонгонинг соғлиги ва ўлкадаги сиёсий ҳолат ҳақида маълумот тўплаши айтилди.
Президент Бонгонинг соғлик ҳолатининг ноаниқлигини ҳимоя қилиш мақсадида ўтган ҳафта бош вазир Эммануэль Иссо Нгонденинг талаби билан Конституцион суд конституциянинг 13-моддасига киритган иловаси билан Бонгонинг баъзи вазифаларини вақтинчалик вице-президент Пьер Клавер Маганга Мусавоуга берди.
Маҳкаманинг ушбу қарори билан конституцияга кўра, президент йўқлигида сенат раисининг вақтинча президент вазифаси билан 30 ёки 60 кун ичида президент сайловларини ташкил қилишининг олди олинди.
Саудия Арабистонда ўтказилган “Келажакка инвестиция конференцияси”да қатнашиш учун 24 октябрда Риёдга кетганидан буён камералар олдига чиқмаган Бонгонинг соғлиги ҳақида нашрларда турли хабарлар тарқалганди.
Халқаро нашрлар Бонгонинг фалаж бўлиб қолганлигини ёки ўлганини айтишганди. Сўнгги бор президент котиби Лке Нгоуони президентнинг сўнгги ойлардаги тиғиз дастури сабабли ҳолдан тойганлигидан Риёддаги касалхонага етказилганлигини маълум қилганди.