Туркистонда туризм халқаро университети очилди


  • 27 Июнь, 2020
  • 457

Университет битирувчилари ўз мутахассислиги бўйича дунёнинг исталган нуқтасида фаолият кўрсатиши мумкин.

Олий таълим муассасаси Қозоғистон республикаси маданият ва спорт вазирлиги таркибига киради. У Нурсултон Назарбоев ва президент Қосим-Жўмарт Тўқаев кўрсатмасига кўра очилди.

Хабарда “Тўрт йиллик таълим натижасида битирувчилар иккита халқаро намунадаги диплом олишади. Бу уларга ҳеч қандай тўсиқсиз дунёнинг исталган нуқтасида ишлашига имкон беради. Университетда қозоғистонлик ва чет эллик профессорлар, фан докторлари, туризм ва сервис соҳасидаги йирик компания топ-менеджерлари дарс беради. Бундан ташқари битирувчилар тажрибасини БМТнинг халқаро сайёҳлик ташкилотида (UNWTO) ошириб боради” дейилган.

Университет базасида IELTS, TOEFL каби чет тилларини ўргатувчи халқаро имтиҳонларни топшириш учун тил маркази фаолият кўрсатади. Туризм факультетидан ташқари спорт кафедралари ҳам мавжуд.

Университет жорий йилдан бошлаб абитуриент қабул қилишни бошлайди. 2020-2021 ўқув йили учун 800 та грант ажратилган. “Туризм” мутахассислиги бўйича асосий фанлар география ва чет тили ҳисобланади. Ягона миллий тест (ЕНТ)даги ўтиш бали – 50 балл. “Жисмоний тарбия ва спорт” мутахассислиги бўйича ижодий имтиҳонга ўтиш бали эса 70 баллдир.

Университетга ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 20 июнидан 7 июлигача амалга оширилади. Ижодий имтиҳонлар 8 июлдан 13 июлгача бўлиб ўтади. Қўшимча маълумотларни www.tourism-university.kz сайтидан ёки 8 (778) 495 15 33, 8 (777) 192 66 91 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.


Бошқа мақолалар