Жамбил вилоятида портлашлар


  • 28 Августь, 2021
  • 360

Кеча 26 август куни Жамбил вилоятининг Байзақ туманида жойлашган ҳарбий қисмда омборларнинг бири яқинида ёнғин чиқди. Ёнғин натижасида 10 га яқин портлаш содир бўлди.

Сўнгги маълумотларга кўра, портлашлардан 90 киши жароҳат олган. жами тўққиз киши ҳалок бўлиб, ҳозирча ҳалок бўлган беш кишининг шахси аниқланган:

Жанубий регион ҳарбий прокурори полковник Арман Капезов;

Контракт бўйича хизмат қилаётган сержант Марат Мешинбай;

Контракт бўйича хизмат қилаётган ефрейтор Руслан Жанболатов;

Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходими Оразбек Далибаев;

Ёнғинни ўчириш жамоаси бошлиғи Эркин Надирбеков.

Дастлабки маълумотларга кўра, касалхонага 49 нафар фавқулодда хизмат департаменти ходими келтирилган. Воқеа жойида вазир бошчилигида фавқулодда вазият хизматлари иш олиб бормоқда.

Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.


Бошқа мақолалар