- 2023-05-04
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, олти киши ҳалок бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Туркистон вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан видеолар тарқалди, унда кўплаб қурбонлар борлиги айтилмоқда.
Туркистон вилояти полицияси маълумотига кўра, ЙТҲ жорий йилнинг 3 февраль куни Кентау – Туркистон трассасининг 5-километрида икки Audi русумли автомобилнинг иштирокида содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг машиналардан бири ичидаги одамлари билан ёниб кетган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, енгил автомобиллардан бири ҳайдовчиси қарши йўналишга чиқиб кетган ва иккинчи транспорт воситаси билан тўқнашув содир бўлган. ЙТҲ натижасида 6 киши ҳалок бўлди, турли даражада тан жароҳати олган 4 киши Кентау шаҳридаги тиббиёт муассасасига ётқизилди”, – дейилади полиция баёнотида.
Ҳодиса юзасидан полиция тергов ишларини олиб бормоқда ва воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқда.
Туркистон вилояти полиция департаменти барча ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, тезликни оширмаслик ва қарши йўналишга чиқмаслик ҳақида огоҳлантирди.