Туркистондан Абу Дабига авиақатнов


  • 14 Ноябрь, 2023
  • 67

2024 йил 16 январдан бошлаб Туркистондан Абу Дабига авиарейс ишга тушади.

Рейсларни Бирлашган араб амирликларидаги “Wizz Air Abu Dhabi” авиакомпанияси амалга оширади.

Авиақатновлар ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари бўлиб, рейслар учун замонавий AirBus 321 самолётлари қўйилган. Билет нархи бир томонга 20 минг тенгедан бошланади. Парвоз вақти 3 соат.

“Wizz Air” авиакомпанияси учун Туркистон Қозоғистондаги парвозларни амалга ошираётган биринчи шаҳар эмас. Авиакомпания Астана ва Алмати шаҳарларидан ҳам рейсларни йўлга қўйган.

“Wizz Air” Венгриянинг арзон нархли авиакомпанияси бўлиб, 2003 йили ташкил этилган.

Авиакомпания 150 дан ортиқ йўналишда Европа, Осиё ва Шимолий Африканинг 44 дан ортиқ ўлкаларига рейсларни йўлга қўйган.

“Wizz Air Abu Dhabi” эса “Wizz Air”нинг Абу Дабидаги бўлими бўлиб, айнан шу компания Туркистондан парвозларни амалга оширади. 


Бошқа мақолалар