- 2024-09-02
Туркистон вилояти Сауран туманининг Ўранғой қишлоғида қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқарадиган “Ал-Барака” номли қишлоқ хўжалик-ишлаб чиқариш кооперативининг янги цехи очилди.
Очилиш маросимида туман ҳокими Мақсад Танғатаров, туман маслиҳати депутати Абдурашид Жусупов, қишлоқ ҳокими Берик Қуандиқ ва ёши улуғ оқсоқоллар иштирок этишди.
Копператив раиси Аброр Рисқуловнинг сўзларига кўра, улар керакли жиҳозларни Хитойдан олиб келишган. Цехда жами 30 киши ишлайди. Цех майдони 1 гектарни ташкил этади. Бу ерда 12 та турли қурилиш қоришмалари ишлаб чиқарилиб, бозорга етказилади. Ишлаб чиқариш қуввати кунига 30 тонна. Маҳсулотлар бозор нархидан арзон баҳода сотувга чиқарилган. Шу тариқа маҳаллий маҳсулотлар ички бозорда янада талабгор бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ортмоқда. Келгусида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини икки бараварга ошириш режалаштирилмоқда.