- 2020-12-12
Дам олиш кунларида Ўзбекистонда автотранспорт ҳаракати бутунлай тўхтатилди.
Махсус республика ҳайъатининг қарорига кўра, 25-26 июль кунлари ўлка ҳудудида барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилди.
Бу кунлари ўзбекистонликларга уйда қолишлари ва изоляция қоидаларига амал қилишлари тавсия этилди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, шанба куни коронавируснинг 395 та янги ҳолати қайд этилган. Ўлкада умумий касалланганлар сони 19 минг 755 нафар, соғайганлар 10 минг 472 нафар, вафот этганлар 109 нафарни ташкил этмоқда.