Аблязов Францияда қўлга олинди


  • 3 Августь, 2013
  • 1192

Қозоғистонда бироз вақт энергетика вазири лавозимида ишлаган мухолиф бизнесмен Мухтор Аблязов Францияда қўлга олинди. Банк Туран Алем (BTA) банкидан 6 миллиард долларга яқин маблағни ўзлаштиргани, ноқонуний топилган маблағни “ювган”лиги ва уюшган жиноий тўдага аъзо бўлиш айблари туфайли Қозоғистонда қидирувга берилган бизнесмен Франциянинг жанубида қўлга олинди. Француз полициясининг хабарига кўра, бизнесмен билан бирга унинг синглиси Гауҳар Аблязова ҳам бир уйда бўлганлиги ва унинг ҳам қўлга олинганлиги маълум қилинди. 2011 йили Англиядан бошпана топган Аблязов 2012 йили изини йўқотганди. Бошқа тарафдан май ойида Мухтор Аблязовнинг аёли Олма Шалабаева ва олти ёшли қизи сохта паспортдан фойдалангани сабабли Италиянинг пойтахти Римдан қўлга олиниб, Италиядан депортация қилинганди. Кейинчалик Олма Шалабаеванинг паспорти ҳақиқий ва яроқли эканлиги маълум бўлиб, озод этилганди.

Ўзига қўйилган айбловларни бўйнига олмаган ва оиласининг ҳаётидан хавотир олаётганлигини айтган Мухтор Аблязовни Франция Қозоғистонга қайтариш-қайтармаслиги ҳали маълум эмас.

Қозоғистондаги мухолифат Аблязовнинг ҳибсга олиниши ўлкадаги мухолифатни заифлатишини иддао қилмоқда. Қозоғистоннинг мухолиф нашрларига эътибор берадиган www.azattyq.org интернет саҳифаси Аблязовнинг қўлга олинишига кенг ўрин ажратиб, бу ҳодисанинг ўлкадаги шундоқ ҳам заиф мухолифатни яна-да заифлатишини ёзди.

 


Бошқа мақолалар