Туркистонда замонавий туғруқхона очилади


  • 27 Июль, 2020
  • 477

Янги бинони 2007 йилдан ишлаб келаётган 3-сонли вилоят перинатал маркази базасида қурилади.

Тўрт қаватли бинода 150 та ўрин бўлади. Туғруқхона йил охиригача фодйланишга топширилади.

Перинатал марказ Кентау, Сўзоқ ва Отрар туманларидаги оналарга хизмат кўрсатади. Вилоятда туғилиш ҳолати кўплиги боис қўшимча бинони фойдаланишга беришга қарор қилишди.

Вилоят перинатал марказида физиологиянинг иккита бўлими, яъни муддатидан аввал туғилган чақалоқларни назорат қилиш бўлими ҳамда патология ва гинекология бўлими фаолият кўрсатади. Туғруқхонада қўшимча ташхис блоки, амбулатор хизматлар ва УТТ (УЗИ) кабинетлар ҳам мавжуд.

Шуни таъкидлаш керакки, Туркистон вилояти республикада туғилиш ҳолати бўйича биринчи ўринда туради. Йилига вилоятда 40 минг нафар чақалоқ дунёга келмоқда. 


Бошқа мақолалар