- 2023-10-06
Сурияда 2 минг 738 кундан бери давом этаётган ички урушни бартараф қилиш учун майдонга анчагина давлат ва ташкилотлар тушди.
Жаҳонда энг узоқ муддатли ички урушни бошидан кечираётган Суриядаги уруш ички уруш бўлишдан чиқиб Учинчи жаҳон уруши статусига эга бўлди. АҚШнинг дунёда яккаҳоким бўлишга, Россиянинг Оқденгиздаги ўз позициясини ушлаб қолишга, Эроннинг мазҳаб лидерлиги унвонини сақлаб қолишга, Туркиянинг ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган) ва PKK каби террор ташкилотлардан қутулишга ҳамда чегаралари дахлсизлигини таъминлашга уриниши билан иштирок этаётган урушда режим тарафдорлари ва мухолифлар сифатида 121 фарқли ташкилот ҳамда булар остида шаклланган 2 мингдан ортиқ гуруҳлар бир-бири билан урушмоқда. Сурияда 6 ўлка бевосита, 23 давлат эса билвосита урушда иштирок этмоқда. Кўпчилиги ёлланма жангарилар бўлган 82 ўлкадан минглаб одам бу ерда Россия, Эрон, Сурия режими, Хизбуллоҳ, АҚШ, ИШИД, Ал-Қоида ва PKK сафларида йиллар мобайнида жанг қилмоқда.
БМТ, НАТО, Араб бирлиги ва асли вазифаси тинчликни таъминлаш учун ташкилланган кўплаб халқаро ташкилотлар фақат кузатиш билан чекланаётган урушни тўхтатиш учун Астана, Женева, Сочи ва БМТда йиғилишлар ўтказилди. Лекин ҳеч биридан натижа чиқмади. Сурияда 7 йилу 5 ой 28 кундан бери давом этаётган ички урушда Халаб, Гута, Ҳама, Ҳумус, Даро каби кўплаб аҳоли пунктлари кимёвий қурол, ҳаво бомбардимони ва кўча урушларида ер билан бир бўлди. Натижа: 600 мингдан ортиқ ҳалок бўлганлар, 47 ўлкага ёйилган 7 миллиондан ортиқ мигрант. Энди эса навбат Идлибга келди. Яна кимёвий ҳужум хавотири, яна кўчиш тўлқини ва миллионлаб одамнинг мигрант ҳолига тушиши кутилмоқда.