Қозоғистон 3 та банкнотни муомаладан чиқаради


  • 28 Августь, 2020
  • 392

Қозоғистон миллий банки, жорий йилнинг октябрь ойидан баъзи банкнотлар муомаладан чиқарилишини маълум қилди.

Банк хабарида “2020 йил 3 октябрдан 2006 йилги 2000, 5000 ва 10000 тенгелик банкнотларни айирбошлаш муддати тугайди” дейилган.

Юқоридаги пул намуналари қўлида бўлган ватандошлар октябрь ойигача уларни Миллий банк филиалларида алмаштиришга улгуришлари керак. Банкнотларни алмаштириш фақатгина миллий банк филиалларида амалга оширилади.

Миллий банкнинг нақд пул айланиш департаменти директори Жомарт Қажмуратов “2006 йилда чиқарилган пул банкнотларини босқичма-босқич алмаштириш 2016 йил ноябрь ойидан бошланганди. 2 октябрдан кейин Миллий банк ушбу банкнотларни қабул қилишни ва алмаштиришни тўхтатади. Кўрсатилган муддатгача банкнотларни банкнинг 17 шаҳрида жойлашган барча филиалларида алмаштириш мумкин” деди. 


Бошқа мақолалар