Назарбоев истеъфога чиқди


  • 20 Март, 2019
  • 550

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққанини эълон қилди. Президент бу ҳақда кеча - 2019 йил 19 март куни мамлакат телеканаллари орқали халққа мурожаатида маълум қилди.

Назарбоев ўз мурожаатида “Азиз қозоғистонликлар, ватандошлар! Бугун ҳам мен давлатимиз тарихида муҳим воқеалар арафасидаги мурожаатим каби мурожаат қилмоқчиман. Лекин бугунги мурожаатим ўзига хос. Мен Қозоғистон республикаси президенти ваколатини тўхтатиб, истеъфога чиқиш ҳақида ўзим учун оддий бўлмаган қарор қабул қилдим” деди. У қозоғистонликларга ўтган сайловлардаги қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдирди.

Конституцияга мувофиқ президентлик сайловларигача давлатни сенат спикери Қосим-Жўмарт Тўқаев бошқаради. Тўқаевнинг қасамёди бугун - 20 март куни парламент депутатлари, конституцион суд аъзолари, олий суд ҳакамлари, ҳукумат аъзолари, хорижий давлат элчилари ҳамда Қозоғистон биринчи президенти иштирокида бўлиб ўтди. Марказий сайлов ҳайъати раиси Берик Имашев Тўқаевга президентлик гувоҳномасини, кўкрак белгиси ва штандартни топширди.


Бошқа мақолалар