- 2020-03-16
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг мэри Айбек Жунушалиев қўл остидаги ходимлар учун ғалати тақиқ жорий қилди. Энди шаҳар администрацияси ва муниципал хизматчиларига сешанба ва пайшанба кунлари шахсий автомобилидан фойдаланиш тақиқланади.
Қирғизистон нашрлари Бишкек мэри томонидан имзоланган ҳужжатни эълон қилишди.
Ҳужжатга мувофиқ пойтахт ҳокимияти ва бошқа муассаса раҳбарлари ҳамда ходимлари:
Ҳар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари фақат жамоат транспортидан фойдаланишлари;
Жамоат транспортида кетаётганида ҳайдовчининг санитария нормаларига амал қилишини, хизмат кўрсатиш сифатига ва йўл ҳақи олишини мониторинг қилиши;
Хизмат автомобилларидан фақат иш учун фойдаланиши;
Бундан ташқари, ҳокимият, муниципал ташкилот ва муассаса бўлим бошлиқлари ҳар ойнинг 25-санасигача бажарилган ишлар бўйича ҳисобот бериши зарур.