- 2022-06-08
Кеча 3 октябрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров тўрт нафар вазирни ўз лавозимидан бўшатди.
Президент ўз фармони билан энергетика вазири Досқул Бекмурзаев, таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев, маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманқулов ҳамда транспорт ва коммуникация вазири Эркинбек Осоевларни истеъфога чиқарди.
13 сенятбрда Қирғизистон бош прокуратураси Бекмурзаев устидан мансабини суистеъмол қилиш айблари билан 2 та жиноий иш қўзғаганди. У тегишли соҳаларда мутахассис бўлмаган ходимларни чет элга хизмат сафарига юборганлиги аниқланганди. Вазир тергов тугагунча ўз вазифасидан четлатилган эди.
Бейшеналиев таълим вазири лавозимига 2022 йил 17 февралда тайинланган эди. 28 сентябрь куни кечқурун олий ўқув юртига киритиб қўйишга ваъда бериб, 100 минг доллар олаётганида қўлга олинганди.
Азамат Жаманқулов маданият вазири лавозимига собиқ президент Сооронбай Жээнбеков томонидан 2018 йил тайинланган эди.
Осоев эса лавозимга 2021 йил 10 августда ўтирган эди.