- 2016-02-11
Швециянинг Мальмё шаҳрида исломга қарши ўнгчи эктремистларнинг Қуръони каримни ёқиши ортидан оммавий тартибсизлар авж олди. Бунга норозилик сифатида юзлаб одамлар кўчага чиқиб, йўлларни бекитишди, гулхан ёқиб, унга автомобиль шиналари ва ахлатлар отишди.
“STV” телеканалининг маълумотига кўра, тартибсизликлар 28 август жума куни кечқурун бошланиб, бутун кеча давом этган. Намойишчилар тартибни сақлаш ходимларига тош, шишалар ва фейерверклар отишган. Бундан ташқари норози одамлар полиция ва қутқарувчиларнинг бир неча автомобилларига зарар етказишган.
Телеканал хабарига кўра, 20 га яқин одам қўлга олинган. Бир неча полиция ходими енгил тан жароҳати олган.
Ушбу тартибсизларга маҳаллий ҳукуматнинг тақиқига қарамай “Қатъий курс” ўнгчи экстремист партияси аъзоларининг Мальмёдаги ислом маркази олдида Қуръони каримни ёқиши сабаб бўлди. Улар ўз ишларини видеога олиб, сўнгра ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган.