Покистонда фожиа


  • 26 Июнь, 2017
  • 879

Покистонда бензовоз ағдарилганидан кейин ёнғин чиқиши оқибатида 153 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса гувоҳлари хабар беришича, бензовоз бошқарувни қўлдан чиқариб ағдарилганидан кейин ундан оқаётган бензинни олишга келганлардан бирининг сигарет чекиши ёнғинга сабаб бўлган.

Шифокорлар Бахавалпур шаҳри яқинидаги ҳалокатда оғир яраланган 26 кишининг ҳаётини сақлаб қола олишмаганини ва ҳалок бўлганлар сони 153 нафарга етганини маълум қилди.

Ёнғинда жароҳат олган 51 киши касалхонага жойлаштирилди. Улардан 40 нафарининг аҳволи жуда оғир.

Ҳайдовчи автомобиль шинаси ёрилганидан кейин бошқарувни йўқотишидан автоҳалокат юзага келгани таъкидланмоқда. Бензовоздан оқаётган бензинни олиш учун атрофдаги қишлоқлардан кўплаб одамлар келган ва ёнғин чиққач, олов ичида қолган.

Ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ўчирилган ёнғинда ўнлаб автомобиль ва 40 тага яқин мотоцикл фойдаланиб бўлмайдиган аҳволга келган. 25 тонна бензин ташийдиган бензовоз Карачидан Лаҳор шаҳрига йўлга чиққан. 


Бошқа мақолалар