Ўзбекистонда 6 ойгача бўлган қамоқ жазоси бекор қилинди


  • 21 Апрель, 2017
  • 1095

Ўзбекистонда 6 ойгача бўлган қисқа муддатли қамоқ жазоси бекор қилиниб, ўрнига “мажбурий жамоат ишлари” жазоси татбиқ этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тарафидан аввал имзоланган қарор доирасида ўлка парламенти тарафидан ҳафта ичида муҳокама қилинадиган “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонун кучга кирди.

Бунга кўра суд тарафидан айбдор деб топилган шахслар учун 1 ва 6 ой орасидаги қамоқ жазоси бекор қилиниб, ўрнига “мажбурий жамоат ишлари” жорий этилди. Янги тартибга кўра, гумонланувчиларни энг кўп ҳибсда тутитб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга, ҳибс муддати ва уй қамоғи жазосининг энг кўпи 12 ойдан 7 ойга туширилди.

Қонунчилик янгиликларига кўра, баъзи жазолар енгиллаштирилиб, ижтимоий таҳликаси оғир бўлмаган баъзи қилмишлар жиноят саналмайдиган бўлди. Тарафлар ярашуви ёки келишуви ҳолатида жазоланмаслик татбиқоти бошланди.


Бошқа мақолалар