- 2021-04-19
Ўзбекистон махсус комиссия қарорига кўра, 1 октябрдан ўлкага кириш ва чиқишларга қўйилган барча тақиқлар олиб ташланади.
Махсус комиссия қарорида “Ўлкадаги аэропортларда, поезд вокзалларида ва чегарадан ўтиш пунктларида коронавирус сабабли шахслар ва транспорт воситалари ҳаракати бўйича татбиқ этилган тақиқлар юмшатилиб, 2020 йил 1 октябрдан эътиборан карантин ва гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда Ўзбекистон аэропортлари, поезд вокзаллари ва чегарадан ўтиш пунктларидан ўлкага кириш ва чиқишга рухсат берилди” дейилган.
Бундан ташқари, 1 октябрдан бошлаб хорижий сайёҳлар учун Ўзбекистонга саёҳат тақиқлари ҳам бекор қилинади. Ўлкага келадиган сайёҳлар 14 кун карантинда қолиш ва ўлкага киришда ПЦР тест топшириш мажбурияти олиб ташланди. Сайёҳлик агентликлари Ўзбекистонга келадиган сайёҳларнинг Covid-19 суғуртасини олиши ва келишдан олдин топширилган негатив натижали ПЦР тести бўлишидан масъул эканликлари қайд этилди.
Хабарда ўлкага киришда коронавирус белгилари бўлган сайёҳларнинг пуллик тестдан ўтишлари, тест натижаси ижобий чиққанида пуллик карантин касалхоналарига йўналтирилиши ёки ўлкасига қайтариб юборилиши билдирилди.