Туркистонда халқаро туризм университети очилди


  • 2 Сентябрь, 2020
  • 410

Кеча 1 сентябрь куни Туркистон шаҳрида халқаро туризм университетининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Университет очилиши онлайн шаклда бўлди.

Тантанали очилиш маросимида маданият ва спорт вазири А.Раимқулова, Туркистон вилояти ҳокими У.Шукеев, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, “Ипак йўли” халқаро туризм университети ректори А.Абдуҳакимов, БМТ глобал коммуникациялар департаменти вакили В.Самек ва университет ректори М.Мурзамадиева нутқ сўзлади. Таклиф қилинган спикерлар университетни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳар қандай ёрдамни беришга тайёр эканликларини айтди.

Янги университет Қозоғистонда сайёҳлик фаолиятини ривожлантириш бўйича давлат дастури доирасида ташкил этилди.

Университет битирувчилари халқаро намунадаги иккита – Қозоғистон ва хорижий ҳамкор олий ўқув юртининг дипломини олади. Профессор-ўқитувчилар таркиби туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида етакчи бўлган компания топ-менеджерлари ва профессорлардан иборат. Жумладан университет Россиянинг халқлар дўстлиги университети, Ўзбекистоннинг “Ипак йўли” университети ҳамда Туркия, Грузия, Швейцария олий ўқув юртларидан профессорларни жалб қилиш бўйича келишув имзолаган.


Бошқа мақолалар