Туркистонда 57 киши заҳарланди


  • 13 Март, 2025
  • 22

Туркистонда 57 киши, жумладан, 17 бола суши ва ролллар истеъмол қилиб, заҳарланди. 22 киши шаҳар марказий касалхонасига ётқизилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчиларнинг барчаси овқатни маҳаллий ресторанлардан бирига буюртма қилган. Ролл ва сушиларни истеъмол қилгандан кейин уларнинг аҳволи кескин ёмонлашиб, шифокорларга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Вилоят санитария-эпидемиологик назорат департаменти маълумотларига кўра, барча жабрланувчиларга "озиқ-овқат токсикоинфекцияси" ташхиси қўйилган.

Ҳодиса кеча ифторлик пайтида содир бўлган. Одамлар фастфуд буюртма қилган ва уларнинг барчаси бир хил суши-бардан овқат харид қилгани аниқланган. Ушбу муассаса фақат етказиб бериш хизматини кўрсатади ва Туркистон аҳолиси орасида жуда машҳур. Мижозлар таъми ажойиб бўлганини айтган, бироқ бир неча соат ўтиб, барчаси заҳарланишга хос симптомларни ҳис қила бошлаган.

Жами тез ёрдам хизмати орқали касалхонага 55 киши ётқизилган, улар орасида 12 бола ва ҳомиладор аёллар ҳам бор. Ҳозирда мазкур нуқта ёпилган ва эшиги муҳрланган. Полиция "Санитария қоидалари ёки гигиена нормаларини бузиш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатиб, экспертиза тайинлади.

Шаҳар марказий касалхонаси инфекция бўлими мудири Мўътабар Шерметова "Ҳозирда бизда 22 бемор "озиқ-овқат токсикоинфекцияси" ташхиси билан даволанмоқда. Барчасининг аҳволи барқарор. Ҳаммаси инфекция бўлимида, махсус палаталарда даволанмоқда. Дорилар етарли, барчаси таъминланган", – деди.


Бошқа мақолалар