Арис аҳолиси уйларига қайтарилмоқда


  • 28 Июнь, 2019
  • 509

28 июнь куни эрталабдан Арис шаҳридан эвакуация қилинган аҳолини уйларига қайтариш бошланди. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими маслаҳатчиси Сакен Қалқаманов ўзининг “Facebook” саҳифаси орқали маълум қилди.

Қалқаманов “Арисликлар автобусларда ташкилланган ҳолда уйларига қайтарилмоқда. Эрталаб соат олтидан бошлаб барча эвакуация пунктларидан қайтишни хоҳловчилар жўнатилмоқда” деб ёзди.

Кеча мудофаа вазири ўринбосари Бақит Қурманбаев Туркистон вилоятида ўтказилган брифингда Арис ҳудудининг 65% портловчи моддалардан тозаланганини эълон қилганди. Сапёрлар олти мингдан кўпроқ ўқ-дориларни топиб, уларни зарарсизлантиришди. 26 июндан 27 июнга ўтар кечаси Арис темир йўл станциясида барча йўналишдаги поездлар қайта тикланди. Вилоят ҳокими Умирзақ Шукеев Арисда кўчаларни снарядлардан тозалаш ва дезинфекция ишлари тугатилганини маълум қилди.


Бошқа мақолалар