Туркистонда янги йўллар қайта таъмирланмоқда


  • 7 Октябрь, 2020
  • 480

Туркистон вилоятида янги йўлларни қайта таъмирлашга мажбур бўлишмоқда.

Туркистон вилоятидаги йўлларни таъмирлаш учун бюджетдан 52 миллиард тенге ажратилган эди. Сифатсиз асфальт сабабли 14 км янги автотрассани қайта таъмирлашга тўғри келди.

Асфальт таркиби ҳозирда махсус лабораторияда ўрганилмоқда. У ерда қурилиш материаллари ва тайёр маҳсулотлар синовдан ўтказилмоқда.

Йил бошидан буён мутахассислар йўл қопламаларида 60 дан ортиқ камчилик аниқлашди. 47 ҳолатда лаборатория натижалари асфальт сифатининг талабга жавоб бермаслигини аниқлади.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилоятидаги 800 км дан ортиқ йўлни таъмирлаш учун бюджетдан 52 миллиард тенге ажратилган.

Йўллар сифатини текшириш маркази муҳандиси Дониёр Камолов: “Энг кўп камчиликлар Арис туманида ва Туркистон шаҳрида учрамоқда. Бунинг сабаби у ерларда юк машиналарининг тинимсиз қатнашидир. Бу йўлларни тезда яроқсиз ҳолга келтирмоқда” деди. 


Бошқа мақолалар