Туркистонда шубат кукуни ишлаб чиқарилмоқда


  • 10 Июль, 2024
  • 87

Туркистон шаҳрида шубатни (туя сути) кукун ҳолида ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу маҳсулотга сув қўшиб, кейин истеъмол қилиш мумкин. Тайёр кукун нафақат Қозоғистонда сотиб олинмоқда, балки хорижга ҳам экспорт қилинмоқда.

Туркистоннинг саноат ҳудудида жойлашган заводда кунига 10-15 тонна туя сути қайта ишланиб, ундан бир тонна кукун олинмоқда. Заводнинг ишлаб чиқариш ҳажми кунига юз тоннагача туя сутини қайта ишлаш имконига эга.

Заводнинг тижорат бўлими бошлиғи Шолпан Эрбўлат “Завод очилганидан буён 200 тоннадан ортиқ шубат кукуни ишлаб чиқарилди. Биз шубат кукунини Хитой, Макао ва Гонгконгга экспорт қилмоқдамиз. Ҳозирги вақтда туя сутидан учта маҳсулот олинмоқда. Улардан бири ёғсизлаштирилган туя сути кукуни. Иккинчиси бироз ёғли туя сути кукуни. Учинчиси эса жуда ёғли шубат куни бўлиб, у оддий қаҳвага ўхшайди. Яъни кичик қутида 15 грамм маҳсулот бўлади. Нариги иккита маҳсулотимизнинг қутисида эса 300 грамм кукун бўлади” деди.

300 грамм кукундан 3,5 литр шубат тайёрлаш мумкин. Завод тайёр маҳсулотларни Россия ва Европага ҳам экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Бугунги кунда вилоятда туялар сони 50 мингга яқинлашган. Улардан ярми соғилади. Жорий йилда 5 та туя сутини қабул қилиб олиш станциясида ва 3 та қайта ишлаш цехида 800 тоннага яқин шубат ишлаб чиқарилди. Улардан катта қисми кукун ишлаб чиқариш учун сотиб олинди.


Бошқа мақолалар