Тошкент ва Туркистон ўртасида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади


  • 25 Июнь, 2019
  • 496

Тошкент ва Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри ўртасида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматларарокомиссиясининг 18-йиғилиши давомида Туркистон вилояти акими Умирзак Шукеев Ўзбекистон бошвазири Абдулла Арипов, сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва “Ўзбекистон темир йўллари” бошқарувраиси Ҳуснитдин Ҳосилов билан учрашди.

Учрашув давомида Туркистон вилоятининг инвестицион ва туристик салоҳияти ҳақида сўзлабберилган, чегара ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинган ва бир қатор муҳим келишувларимзоланган. Жумладан, Тошкент вилояти ва Туркистон вилояти ўртасида туристик соҳаниривожлантириш ҳақида меморандум имзоланган. Унинг доирасида ягона туристик йўналишлар ишлабчиқилади.

Шунингдек, Тошкент-Туркистон тезюрар темир йўлини қуриш ҳақидаги меморандум ҳам имзоланган.

Бундан ташқари, “Достик” канали орқали берилувчи сув ҳажмини ошириш муҳокама қилинишидавомида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида ҳукуматлараро ишчи гуруҳиниташкил этиш қарори қабул қилинган.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар