- 2013-05-20
Озарбайжон армиясининг ўз ҳудудларини озод қилиш мақсадида киришган ҳарбий операцияларида бугунгача 80 дан ортиқ аҳоли пункти Арманистон ишғолидан қутқарилди.
Арманлар Озарбайжон армиясининг устунлиги қаршисида ожиз қолиб, чекинишга мажбур бўлмоқда.
Фронтда аҳвол шундайлигида Арманистон армиясининг камераларга акс этган манзараси ҳақиқий вазиятни яққол кўрсатди.
Ўтган кунларда “Чекиниш мағлубият эмас” дея кулгуга қолган Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Арцрун Ованнисян кеча кечки пайт матбуот анжумани ўтказди. Ованницян ануманда бир арман аскари билан иштирок этди. Лекин матбуот анжуманига шиппак билан чиққан арман аскари Харутюн Багдарасяннинг ножиддий ва беғам кўриниши камераларда акс этди.
Ижтимоий тармоқларда мазахга сабаб бўлган тасвирдан кейин томошабинлар “Мана сизга Арманистон интизоми” дея бўлишишни бошлашди.