Тунда юлдузли ёмғирни кузатинг


  • 12 Августь, 2013
  • 1417

Персеид метеор оқими йилнинг энг кучли август ҳодисаси бўлиб, у 13 августга ўтар кечаси содир бўлади - осмонда соатига 100 та метеор пайдо бўлади.

Метеорлар сайёралараро унча катта бўлмаган моддалар бўлиб, уларнинг ҳажми қум заррасидан нўхат донасигача бўлади. Улар сониясига 20 километр тезликда Ер атмосфеарсига киради ва шу заҳоти ёниб кетади, ундан кейин осмонда ёрқин из пайдо бўлади. Баъзи ёрқин метеорларнинг ёниб туриши бир неча сониягача давом этади.

Персеидлар — энг кучли ва машҳур метеор оқимлардан бири бўлиб, у Ер Свифт-Туттл кометаси чангли изига кирганда пайдо бўлади.

Ушбу оқимдаги метеорларни 17 июлдан 24 августгача кузатиш мумкин. Прогнозларга қараганда, юлдузлар ёмғири ўзининг энг юқори фаоллигига 12 августнинг Гринвич соати бўйича 18.15 дан 20.45 гача (бизнинг вақт билан 23.15 — 01.45 гача давом этади). Бу вақтда метеорлар сони 100 та ёғаётган юлдузлардан иборат бўлиши мумкин.

kun.uz сайтидан олинди.


Бошқа мақолалар