10 ёшли ҳинд болакай Эйнштейнни ортда қолдирди


  • 29 Январь, 2018
  • 705

Ҳиндистонлик 10 ёшли болакай Эйнштейн ва Хокингни ортда қолдирди. Британияда яшайдиган асли ҳиндистонлик бўлган болакай IQ тестида 162 балл тўплаб, Алберт Эйнштейн ва Стивен Хокингдан ҳам юқори кўрсаткичга эришди.

“Reading Boys Grammar School”да таҳсил оладиган ҳиндистонлик Маҳул Гарг ўтган йил Манса тестида 162 балл тўплаган акаси Дҳрув каби имтиҳонга киришни хоҳлади.

Айни тестда 160 балл тўплаган доҳийлар Эйнштейн ва Хокингдан ҳам юқори балл тўплади.

Онаси Дива Гарг Маҳулнинг рақобатчи бола эканлигини таъкидлаб “Акаси ўтган йил 162 бал олганида ўзининг акасидан ҳам зукколигини исботламоқчи бўлди” деди.

Крикет ва конькида учишни ёқтирадиган 10 ёшли доҳий келажакда “Google” каби улкан технология фирмасини бошқаришни режалаштирмоқда.

Рубик кубигини 100 сониядан кам вақт ичида теришни ёқтирадиган Маҳул айни вақтда ноғора мусиқа асбобини ҳам чалади.

Акаси билан бирга ижтимоий яккаликни камайтиришни таъминлайдиган ва қўшниларни бир-бирига боғлайдиган бир татбиқ устида иш олиб бораётган Маҳул лойиҳа учун жамғармалар ёрдамида 1300 фунт тўплади

Маҳул “Channel 4”да эфирга узатиладиган “Доҳий болалар 2018” кўрсатувида ҳам иштирок этади.


Бошқа мақолалар