- 2020-08-21
Туркистон вилоятида карантин чора-тадбирларига бўйича қарорга ўзгартиришлар киритилди. Ушбу қарорни Туркистон вилояти бош давлат санитар шифокори Нурбек Нишанов имзолади.
Қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
Оммавий тадбирлар (байрам, спорт, форум, семинар, анжуман, кўргазма ва шу кабилар) тақиқланган. Қозоғистон чемпионатлари ва мусобақалар томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.
Очиқ ҳаводаги кинотеатрлар фаолияти рухсат берилди.
Мактабгача таълим муассасаларининг фаолияти қайта тикланди.
65 ёшдан ошган ватандошларга зарурий ҳолатлардан ташқари кўчага чиқишлари тақиқланади.
Озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар сотиладиган ёпиқ бозорларнинг фаолияти иш кунлари соат 9:00 дан 19:00 гача, шанба куни соат 9:00 дан 17:00 гача харидорлар майдоннинг 30% ортиқ жойни эгалламаслик шарти билан давом этади. Якшанба ва байрам кунлари ишламайди.
Савдо-кўнгилочар марказлари, савдо уйлари фаолияти иш кунлари соат 9:00 дан 22:00 гача, шанба куни соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади. Якшанба ва байрам кунлари ишламайди.
Кинотеатрларга 30% жой тўлиш шарти билан ишлашга рухсат берилди.
Тулкибас тумани ҳокими ва Кентау шаҳри ҳокимига, Туркистон вилояти полиция бошлиғига, Туркистон вилояти жамоат соғлиғини сақлаш бошқармаси раҳбарига Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари билан чегарага санитар блокпостлар ўрнатиш топширилди.
Қарор 26 октябрдан кучга кирди.