- 2016-11-11
Туркманистон ўқитувчиларига камтар кийинишга буйруқ беришди. Дресс-кодни бузганларни мактаб линейкасидан қувиб юбориш билан қўрқитишмоқда.
“Turkmen news” нашрига кўра, Туркменабад шаҳри ҳокимияти ўқитувчиларга йиғилиш ўтказиб, педагогларни камтарона кийинишга, сочларини ёрқин рангларга бўямасликка, олтин тақинчоқлар тақмасликка ва баданга ёпишиб турувчи кийимларни киймасликка чақирди.
Ўқитувчилар сочларини рўмол остига яшириб юришлари керак.
Ўқитувчилар ўзининг ташқи кўринишидан ташқари, ён-атрофидаги аёлларни ҳам назорат қилиб, танбеҳ беришлари керак.
“Туркманистон хроникаси” нашрининг маълумотларига кўра, ҳукумат аёлларнинг ташқи кўриниши билан 2018 йилдан бошлаб фаол шуғулланмоқда. Давлат идорачида ишлайдиган аёлларга тиноқларини ўстириш ва бўяш, сочларини рангсизлантириш, олтин тақинчоқлар тақиш тақиқланган.
Ушбу тақиқлар норасмий бўлиб, маҳаллий амалдорлар томонидан оғзаки равишда берилмоқда.