Ўзбекистонда юзини бекитиб юриш тақиқланди


  • 2 Ноябрь, 2023
  • 191

Ўзбекистонда жамоат жойларида юзини бекитиб турувчи либослар кийганлар жаримага тортилади.

Қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритиш бўйича тузатишларни президент Шавкат Мирзиёев имзолади. Тузатишларга кўра, тиббий ташхис ёки кўрсатмага мувофиқ, меҳнат ва хизмат фаолиятига боғлиқ ҳолда юзини бекитиш бундан мустасно.

Ўзбекистон адлия вазирлиги хабарида “Жамоат жойларида шахсини тасдиқлай олмайдиган даражада юзини бекитиб юрганликка 3,2 миллиондан 4,95 миллион сўмгача (126 мингдан 189 минг тенгегача) жарима белгиланади” дейилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда икки ёки ундан аёлга уйланишни ташвиқ қилиш, бундай ишларни тарғиб қилиш ва буларни қўллаб-қувватлаганлик учун жарима ёки 15 сутка қамоқ жазоси берилади.


Бошқа мақолалар