Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президентлигига қайта сайланди


  • 11 Июль, 2023
  • 117

Сайловда давомат 79,8 фоизни ташкил этган.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда 9 июл куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловининг дастлабки натижаларини маълум қилди.

Президент сайловида 15,6 млн киши, яъни сайловчиларнинг 79,8 фоизи овоз берган.

Шавкат Мирзиёевга 13 млн 625 мингдан ортиқ сайловчи (87,5 фоиз) овоз берган ва мамлакат президентлигига қайта сайланган. МСК раиси расман Шавкат Мирзиёев Миромоновични Ўзбекистон президенти этиб сайлангани билан табриклади

Дастлабки натижалар:

ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёев — 87,5 фоиз;

ХДПдан номзод Улуғбек Иноятов — 4,2 фоиз;

«Адолат» СДПдан номзод Робахон Маҳмудова — 4,43 фоиз;

Экопартиядан номзод Абдушукур Ҳамзаев — 3,74 фоиз.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар