Нур-Султондан Тошкентга авиарейслар тикланди


  • 7 Декабрь, 2020
  • 290

10 декабрдан бошлаб, Нур-Султондан Тошкентга бўлган авиарейслар қайта тикланади. Икки давлат орасидаги парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади.

Қозоғистон саноат ва инфраструктура ривожланиш вазирлигидан икки ўлка орасида парвозлар ҳафтасига икки марта амалга ошиши маълум қилинди. Рейслар пайшанба кунлари “Air Astana” ва сешанба кунлари “Uzbekistan Airways” авиакомпаниялари томонидан йўлга қўйилади.

Вазирлик: “Рейслар жадвали авиакомпания сайтида эълон қилинган” деб хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 10 декабрдан бошлаб, Қозоғистондан Туркияга бўлган рейслар икки баравар қисқартирилади. 


Бошқа мақолалар