Қозоғистонда тиббий ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинди


  • 26 Март, 2022
  • 227

Қозоғистон бош давлат санитар шифокори Айжан Есмағамбетова коронавируснинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида қарорга имзо чекди.

Янги қарорда тиббий ниқобни жамоат жойларида, жамоат ва ҳаво транспортларида, иш жойида тақиш мажбурий эмас, лекин тавсия этилади.

Бундан ташқари, қарорда тиббиёт муассасаларида барчага ниқоб тақиш мажбурий эканлиги таъкидланган.

Бу билан бирга санитар-эпидемиологик назорат қўмитаси расмий вакили Ержан Байтанаев қозоғистонликларга COVID-19 қарши вакцина учун барча турдаги вакциналар, жумладан, “Sinopharm”, “QazVac”, “Спутник V” ва “Pfizer” билан эмланишга рухсат берилди.

Унинг сўзларига кўра, ревакцинация учун ҳам ўлкада мавжуд бўлган барча турдаги вакциналардан фойдаланиш мумкин.


Бошқа мақолалар