Арманлар террористларини кузатди


  • 22 Декабрь, 2020
  • 344

Арманистон учун жангда ўлдирилган PKK террорчилари махсус маросим билан Сурияга кузатилди. 30 террорист Ҳалабда кўмилди.

Озарбайжон армияси ўттиз йил ишғол остидаги Қорабоғни қутқариш даврида Арманистон армиясига улкан зарба берди. Арманистон ойлик минг доллар ва ватандошлик ваъдалари билан террор ташкилоти PKKдан кўплаб террористларни жанг қилиш учун Тоғли Қорабоғга олиб келганди. Озарбайжон армиясининг муваффақиятли операциялари натижасида улкан йўқотишларга учраган террористларга жаноза маросими ташкил этилди. Сурияга юборилган 30 террорист Ҳалабда маросим ўтказилгандан кейин кўмилди. Озарбайжон тарафидан асир олинган арман аскари Альберт Микаелян ҳам PKKлик террористларнинг Тоғли Қорабоғда Арманистон сафида жанг қилганини тан олганди. Озарбайжон президенти ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев ҳам Арманистон Тоғли Қорабоғда PKK террористларини энг олдинги сафга қўйганини айтганди.

Бу орада Арманистон бош вазири Никол Пашинянга қарши норозиликлар давом этмоқда. Кўчаларда минглаб аҳоли намойишга чиққан бир вақтда Пашинян борган черковида кутилмаган ҳолат юз берди. Ўлган арман аскарлари учун Еревандаги азиз Григорий соборидаги таъзияга борган Пашинян поп билан кўришмоқчи бўлиб қўлини узатганида роҳиб уни черковдан қувиб чиқарди.

Озарбайжон билан Арманистон орасидаги келишувга кўра сулҳдан кейин йўқолган аскарларни қидирув ишлари давом этмоқда. 10 ноябрдан бугунгача 1039 арман аскарининг жасади топилиб, оилаларига топширилди.


Бошқа мақолалар