- 2020-07-02
Евроосиё иқтисодий иттифоқ раислиги Беларусдан Қозоғистонга ўтди. Кейинги йил учун асосий мақсад халқаро ҳамкорликни кучайтириш бўлади.
Аввалроқ президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ЕОИИ йиғилишида 2021 йили Қозоғистон раислигида иттифоқнинг асосий мақсадларини баён қилганди.
Тўқаев “Евроосиё иқтисодий иттифоқнинг раислиги янги йилдан бошлаб Беларусдан Қозоғистонга ўтади. Келгуси йил учун биз иттифоқдаги келишувлар тўлиқ ишлашини, тўсиқларни олиб ташлашни, ўзаро ҳамкорликни кучайтиришни мақсад қилиб қўйдик” деди.