Алматидан Самарқандга яна бир рейс


  • 10 Март, 2022
  • 168

Қозоғистон лоукостери Алмати-Самарқанд-Алмати йўналишида рейсни йўлга қўйди.

Рейслар “FlyArystan” авиакомпанияси томонидан 30 мартдан бошлаб ҳафтасига икки марта – чоршанба ва шанба кунлари Airbus A320 самолётьларида амалга оширилади. Авиакомпания йўловчиларга билетни бронлаш жараёнида Қозоғистон ва Ўзбекистонга кириш қоидалари яхшилаб ўрганиб чиқишга чақиради.

Аввалроқ Алмати-Самарқанд йўналишидаги рейсни “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси йўлга қўйганди.

Ўтган ҳафтада “FlyArystan” 1 апрелдан Ақтау-Боку авиарейси парвоз қилишини маълум қилганди. Март охиридан эса Ақтаудан Истанбулга мунтазам рейслар уча бошлайди. 


Бошқа мақолалар