Трампнинг Марказий Осиёга очилиши


  • 29 Октябрь, 2025
  • 24

АҚШ президенти Трамп 6 ноябрь куни Вашингтонда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари билан учрашади.

АҚШ президенти Трамп келаси ҳафта Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари билан учрашиши хабар қилинди.

Мавзуга яқин манба Reutersга берган баёнотида, 6 ноябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этишини айтди.

Оқ уй ушбу саммит ҳақидаги изоҳ сўровларига жавоб бермаган бўлса-да, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау ўзбек расмийлари билан учрашувлардан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг келаси ҳафта Вашингтонда Трамп билан учрашишини тасдиқлади.

Ландау ўзининг X (собиқ Twitter) аккаунтида: "Бу ташриф раҳбарлар ўртасидаги ажойиб учрашувга йўл очади", деб ёзди.

Қозоғистон президенти Тоқаев ҳам дам олиш кунлари берган баёнотида саммитда иштирок этишини билдириб, Трампга таклиф учун миннатдорчилик билдирди.

Ўтган ой Трамп Ўзбекистон Ҳаво Йўлларининг АҚШда жойлашган Boeing компанияси билан тахминан 8 миллиард долларлик шартнома имзолаганини, бу доирада 22 дона 787 Dreamliner самолётини олишини эълон қилган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифасида икки давлат ўртасидаги савдо, инвестиция, таълим ва инновация масалаларини муҳокама қилганларини билдирди.

Президент Мирзиёевнинг маслаҳатчиси ва қизи Саида Мирзиёева ҳам АҚШ расмийлари билан учрашувда ислоҳот жараёни, инвестиция имкониятлари ва жамоат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини баҳолаганларини айтди.

Ландау эса учрашувдан сўнг: "Жуда самимий ва кенг қамровли мулоқот қилдик. Келажакда бизни кўплаб ҳамкорлик имкониятлари кутмоқда", деган сўзларни билдирди.


Бошқа мақолалар