Кимнинг иқтисоди кучли?


  • 17 Июль, 2018
  • 604

Бутунжаҳон банки томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисоботда Ўрта Осиё ўлкаларининг иқтисодий кучлари маълум бўлди. Бутунжаҳон банки 2017 йилнинг ЯИМга кўра асосланган иқтисодий ҳисоботни эълон қилди.

Ўрта Осиё ўлкаларидан Қозоғистон рўйхатда 5-ўринни эгаллади. 2017 йилда ўлканинг ЯИМи 159 миллиард доллардан ошган.

Ўзбекистон 85-ўринни (48,7 миллиард доллар), Туркманистон 88-ўрин (42,3 миллиард доллар), Қирғизистон 145-ўрин (7,5 миллиард доллар) ва Тожикистон 147-ўринни (7,1 миллиард доллар) эгаллади. Ҳисоботда жами 200 та давлатнинг иқтисодий кучи баҳоланган.

Рўйхатда биринчи ўринда АҚШ (19,4 триллион доллар), кейин Хитой (12 триллион доллар) ва Япония (4,9 триллион доллар) келмоқда. Тўртинчи ва бешинчи ўринларда Германия ва Буюк Британия жойлашган.


Бошқа мақолалар