- 2023-01-24
Ўтган ҳафта охирида, яъни 22-23 январь кунлари Қорачиқ қишлоғида сўнгги 30 йилда илк бор қалин қор ёғди. Секундига 25-30 метр тезликда эсган кучли шамол билан деярли икки кун давом этган қорбўронида 30-50 сантиметргача қор босди. Сўнгги бор бундай қор ёғиши 1993 йили кузатилган эди.
Қалин қор сабабли автомобиллар қатнови деярли тўхтаб қолди. Кучли шамол туфайли электр ва телефон симлари узилиб, Туркистон ва Кентау шаҳарлари ҳамда атрофидаги қишлоқлар алоқасиз ва электрсиз қолди. Бугунга келиб барча узилишлар таъмирланиб, яна аввалгидек тўлиқ ишламоқда.
Қорачиқ қишлоғи фаоллари кўмагида оғир техникалар билан қишлоқнинг асосий кўчалари қордан тозаланди.