- 2020-08-15
Туркистон шаҳрида вилоят ҳокимликлари ва йирик компаниялар қурадиган янги иншоотлар эскизлари намойиш этилди.
Медиамарказ. Ушбу қурилишга Алмати ҳокимияти ҳомий бўлмоқда. Иншоотнинг майдони 3160 квадрат метр.
Шарқ ҳаммоми. Бу Қизилўрда вилоятидан ҳадя. Объектнинг умумий майдони 1730 квадрат метр.
Сайёҳлик заёрат маркази. Бунинг ҳомийси Жамбил вилояти. Майдони 2200 квадрат метр.
Амфитеатр эса Манғистау вилоятидан совға.
“Ұлы Дала Елі” маркази (турк олами, хонлар ва бийлар музейи). Бу иншоотни “ERG”,“Kazminerals” ва “BI Group” биргаликда қуради. Умумий майдони 7760 квадрат метрдан иборат.
Аҳмад Яссавий музейи “Самруқ Қазина” буюртмаси билан қурилмоқда.
1300 ўринлик бассейнли спорт комплекси. Майдони 11,5 минг квадрат метр.
Туркистондаги мусиқали фаввораларни Шарқий Қозоғистон вилояти қуради. Лойиҳа амфитеатр шаклида томошабинлар ўтирадиган жойлар шаклида режалаштирилган.
Астана майдони 5 гектар ҳудудни эгаллайди. Уни Астана ҳокимлиги қуради. Майдонда қуёшдан сақланадиган айвонлар қурилиб, сквер барпо этилади. Майдон қурилиши 2019 йил мартдан бошланиб, 2020 йил декабрь ойига ниҳоясига етказилади.
26 минг квадрат метр майдонни эгаллайдиган 7 минг ўринлик стадионни ҳам “Самруқ Қазина” қуради. Уни 2020 йил декабрь ойига фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Вилоят илмий-оммавий кутубхона. Ушбу объектни Чимкент ҳокимлиги қуради. 2600 квадрат метрлик бино ташқи тарафдан китоб саҳифаларини эслатади.
Ўқувчилар саройини “Самруқ Қазина” фонди қуради. Бино майдони 9250 квадрат метрдан иборат.
Ушбу эскизлар Туркистон вилояти ҳокимлиги тарафидан тақдим этилди. Бундан ташқари, Алмати ҳокимлиги “Ёшлар саройи” қурилишини бошлаган, Ақтўбе вилояти ҳокимлиги эса “Ҳазрати Султон” қўриқ-музей ҳудудида кўнгилочар объектлар қуришни режалаштирган. Атирау вилояти ҳокимлиги очиқ осмон остида маданий-тарихий музей, Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги вилоят олимпия заҳиралари спорт мактабини қуради. Жамбил вилояти “Ҳазрати Султон” қўриқ-музей ҳудудида маданий-тарихий маркази қурилишини режалаштирган. Ўз навбатида Қостанай вилояти “Қозоғистон халқлари ассамблеяси” вилоят бўлими биносини қуради.