ЕЧЛ чоракфинал босқичига қуръа ташланди


  • 20 Март, 2021
  • 269

19 март жума куни УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида Чемпионлар лигаси 1/4 ва 1/2 финал босқичларига қуръа ташланди.

Унга кўра, сўнгги мавсумда турнир финалида тўқнашган «Бавария» ва «ПСЖ» клублари бу мавсум чоракфиналда ўзаро учрашадиган бўлишди.

Мадриднинг «Реал» клуби эса «Ливерпуль»га қарши саф тортса, «Порту» - «Челси», «Манчестер Сити» «Боруссия» Дортмундга қарши майдонга тушадиган бўлди.

Яримфиналда эса «Бавария» / «ПСЖ» жуфтлиги - «Манчестер Сити» / «Боруссия» Дортмунд, «Реал» / «Ливерпуль» жуфтлиги ғолиби эса «Порту» / «Челси» жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Чемпионлар лигаси

1/4 финал. 6-7 апрель

«Реал» – «Ливерпуль»

«Бавария» – «ПСЖ»

«Манчестер Сити» – «Боруссия» Дортмунд

«Порту» – «Челси»

Яримфинал

«Бавария» / «ПСЖ» – «Манчестер Сити» / «Боруссия» Дортмунд

«Реал» / «Ливерпуль» – «Порту» / «Челси»

Чоракфиналнинг дастлабки баҳслари 6-7 апрель, жавоб учрашувлари эса 13-14 апрель кунлари ўтказилади. Яримфинал ўйинлари эса 27-28 апрель ва 4-5 май кунларига белгиланган.

Маълумот учун, финал 29 май куни Истанбулдаги «Отатурк» ўйингоҳида ўтказилади.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар