Европа суперлигаси тарқалиб кетди


  • 21 Апрель, 2021
  • 46

Англиянинг Ливерпуль, Арсенал, Манчестер Сити, Манчестер юнайтед, Челси ва Тотенхем клублари Европа суперлигасидан чиқишини маълум қилди.

Кечагина бутун оламга шов-шув бўлган Европа суперлигасида бугуннинг ўзида турнирдан жамоаларнинг ярми чиқиб кетди. Таъсисчилар ичида бўлган инглиз клублари лойиҳани тарк этишларини маълум қилди. Футбол жамияти ва ишқибозларнинг қаттиқ босими сабабли Ливерпуль, Арсенал, Манчестер Сити, Манчестер юнайтед, Челси ва Тотенхем Европа суперлигасидан чиқиш учун ҳаракатни бошлаганлигини билдирди. Англия бош вазири Борис Джонсон бу тунирда иштирок этадиган 6 та клубга норозилигини билдириб, уларга тўсқинлик қилиш учун қонун чиқаришини билдирганди.

12 та жамоа билан йўлга чиққан Европа суперлигасида ҳозир Испания ва Италия жамоаларигина қолди. Реал Мадрид, Барселона, Атлетико Мадрид, Ювентус, Интер ва Милан. Бу жамоалардан Барселона, Атлетико Мадрид ва Миланнинг ҳам тез орада турнирни тарк этиши кутилмоқда. 


Бошқа мақолалар