Африкалик аёл биратўла ўн бола дунёга келтирди


  • 9 Июнь, 2021
  • 367

Жанубий африкалик аёл биратўла 10 нафар фарзанд дунёга келтириб, жаҳон рекордини ўрнатди, дея хабар бермоқда маҳаллий IOL портали.

Таъкидланишича, Жанубий Aфриканинг Гаутенг провинциясидан 37 ёшли Госиаме Тамара Ситоле ҳомиладорлигининг саккиз ойлигида етти ўғил ва уч қизни дунёга келтирди. Энг қизиғи, шифокорлар саккизта бола туғилишини кутаётган бўлишган.

Аввалги рекорд атиги бир ой давом этди — уни биратўла тўққиз болани дунёга келтирган марокколик Ҳалима Сиссе ўрнатганди.

sof.uz дан олинди. 


Бошқа мақолалар