- 2018-12-22
Киев марказида Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) полковниги ўлдирилди. Ҳодиса Голосеевский туманида, 10 июль куни эрталаб содир бўлган.
ОАВ маълумотларига кўра, номаълум шахс қурбонга яқинлашиб, унга беш марта ўқ узган ва жиноят жойидан қочиб кетган.
СБУ ва миллий полиция жиноят ҳолатини тергов қилмоқда. Вафот этган шахс шахсияти расман очиқланмаган.
Бироқ собиқ депутат Игор Мосийчукнинг маълум қилишича, қурбон — СБУ полковниги Иван Воронич бўлиб, Россия ҳудудида диверсиялар билан боғлиқ операцияларда қатнашган.
Айни пайтда телеграм-каналларда воқеанинг видеоёзуви тарқалди.
Эслатиб ўтамиз, шу куни тунда Киевга кенг кўламли Россия ҳужуми амалга оширилган эди. Шаҳар аҳолиси кучли портлашлар ҳақида хабар берган. Расмийларга кўра, ҳужумда дрон ва баллистик ракеталар қўлланган.