Charlie Hebdo га қарши норозилик намойишлари


  • 29 Январь, 2015
  • 1515

Қирғизистоннинг пойтахти Бишкекда пайғамбаримизнинг карикатуралар орқали ҳақорат қилинишига қарши намойишга 1000 дан ортиқ одам чиқди.

 "Мен Чарли эмасман" деган садолар остида ўтказилган норозилик намойишига Қирғизстон парламентидан баъзи депутатлар ҳам келишди. Улар "Биз пайғамбаримизни севамиз", "биз Чарли эмасмиз" шиорлари билан чиқишди.

Бир неча кун аввал Чеченистоннинг пойтахти Грознийда ҳам пайғамбаримиз карикатурасига норози 1 миллионга яқин мусулмон аҳоли номойишга чиққан эди. Ўрта Осиёнинг аксарияти мусулмон бўлган туркий жумҳуриятларидан фақатгина Қирғизистонда бундай норозилик номойиши бўлиб ўтди. Аҳоли сони 6 миллион бўлган бу ўлканинг 80% ини мусулмонлар ташкил қилади.

Бу каби норозилик номойишлари Доғистон ва Ингушетияда ҳам бўлиб ўтди.

Доғистон республикасининг президенти Рамазан Абдулатипов француз ҳажв нашириёти "Шарли эбдо" нинг пайғамбаримизни масхаралагани учун қоралади ва халқни жума намозидан кейин мавлуд маросимига чақирди.

"Бизнинг энг кучли қуролимиз - дуомиз. Шуниг учун ҳам президентимиз мавлуд йиғилиши ўтказишни қўллаган эди. 20 мингга яқин одам Жума масжидига келишди. Бу намойишимиз Исломиятни ҳақорат қилаётган қора кучларга қарши жавобимиздир. Мамлакатимиз мусулмонларининг бир-бирига бўлган ишончи ва пайғамбаримизга бўлган муҳаббати янада ортди "деди намойишчилардан бири. 


Бошқа мақолалар