- 2014-09-04
Ҳиндистоннинг Биҳар штатида жойлашган Патна шаҳридаги “Palm Hotel”да ёнғин чиқди. Қисқа вақт ичида катталашиб кетган ёнғинда дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши ҳалок бўлиб, 20 киши турли даражада тан жароҳати олди. Яна 45 киши хавфсиз жойга эвакуация қилинди.
Ҳиндистоннинг Биҳар штатидаги Патна шаҳрида жойлашган “Palm Hotel”нинг ошхонасида ёнғин чиқди. Қисқа вақт ичида катталашиб, меҳмонхонанинг бошқа хоналарига ҳам ўтиб кетган ёнғин одамларни таҳликага туширди.
Саҳар вақти бошланган ёнғин тезда катталашиб, ёнғинда дастлабки маълумотлар бўйича 6 киши қурбон бўлиб, 20 киши жароҳат олгани айтилди.
Қутқарувчилар меҳмонхонадаги 45 киши эса хавфсиз жойга эвакуация қилинганлигини хабар берди.
Воқеа гувоҳлари ёнғиннинг меҳмонхона ошхонасидан бошланганлигини айтиб, меҳмонхона мижозлари бу вақтда нонушта қилаётганини гапиришди. Ўт ўчириш хизмати ходимлари ёнғинни ўчиргани билан меҳмонхона фойдаланилмас ҳолга келди.